

"Куманнинг келиши бизни кўпроқ меҳнат қилишга мажбур қилди, машғулотлар жуда узоқ давом этмоқда. Биз яхши ишлаяпмиз. Кўриниб турибдики, мураббий тактик жиҳатдан ақлли ва ўйинчиларга вазифасини аниқ етказа олади. Бу жамоа учун фойдали. Мен мураббий ва барча ўйинчиларга тўлиқ ишонаман.
Мессига келсак, мен ҳам барча каталонияликлар сингари унинг кетишига ишонмадим. Ҳозир унинг машғулотларда тер тўкаётганини кўряпман. Лео ҳар доим кўк-аноррангли либос учун борини беришга тайёр турадиган ҳақиқий профессионал".



