Рэмзи АПЛдан кетмасдан, Манчестер жамоасига ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
14 окт 2018, 21:55
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Олдинроқ Рэмзининг ўзи жамоаси билан шартномасини узайтирмаслигини тасдиқлаганди. Шу боисдан у ёзда жамоани эркин агент сифатида тарк этади. Ҳозирда "Манчестер Юнайтед" уэльсликни ўз таркибига жалб этиш имкониятларини чамалаб чиқмоқда.

Бу мавсумда Аарон "Арсенал" таркибида 8 ўйинда қатнашди ва 1 гол уриб, 2 голга ассистентлик қилди. Олдинроқ "Манчестер Сити" ҳам уни трансфер қилиши мумкинлиги борасида маълумотлар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror