"Реал"га "Челси" ҳимоячиси керак

Mirjalol Normatov
12 фев 2019, 19:20
"Реал" "Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

AS хабарига кўра, "қироллик клуби" "кўклар"нинг инқирозли ҳолатидан фойдаланиб, ёзги трансферлар ойнаси вақтида ҳимоячини сотиб олмоқчи.

Қайд этиш керак, 28 ёшли футболчи "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Реал"нинг асосий жамоасида бир ўйин ўтказишга ҳам улгурган.

Алонсонинг "Челси" билан шартномаси 2023 йилда якунланади. Унинг трансфер суммаси 45 миллион еврога тенг.

Бу мавсумда испаниялик футболчи "аристократлар" таркибида 29 ўйинда 1 гол урди ва 7 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS