“Реал” Йович борасида қатъий қарорга келган

28 авг 2020, 07:32
Мадрид клубининг қарори маълум.

Маълум бўлишича, “Реал” жамоа ҳужумчиси Лука Йовични бу ёзда сотмайди ҳам, ижарага ҳам бермайди. Аввалроқ Йовичнинг ижарага берилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Бироқ Мадрид клуби устози Зинедин Зидан бу миш-мишларни рад этган ва Лука келаси мавсум ҳам клубда қолиши, Бензема билан асосий таркиб учун курашиши айтилган.

Йович Ла Лиганинг ўтган мавсумида 17 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›