"Реал" яқин кунларда Кроос билан шартномани узайтиради

Sherzod Nurmatov
15 июн 2023, 17:35
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос клуб билан шартномасини узайтиришга яқин, дея хабар берди журналист Фабрицио Романо.

Манбанинг хабарига кўра, Мадрид клуби тез орада 33 ёшли германиялик футболчи билан шартнома узайтирилганини эълон қилади. Келишув 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Кроос ўтган мавсум "Реал" сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano