"Реал" мухлислари учун хушхабар

Alisher Ostonov
24 май 2025, 12:54
Ҳужумчи Винисиус Жуниор "Реал" билан 2030 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолади.

Бразилиялик футболчи билан шартнома узайтирилгач, клуб белгиланган 15 миллион евролик маош чегарасидан ошиб кетган. Энди 24 ёшли футболчи йилига 20 миллион евродан кўпроқ, аммо 30 миллион евродан камроқ маош олади. Винисиус "қироллик клуби"нинг энг кўп маош олувчи футболчиси номини ҳужумчи Килиан Мбаппе билан бўлишиб турибди.

Қайд этилишича, маошларнинг юқори чегарадан ошиб кетиши "Реал"ни иш ҳақи сиёсатини қайта кўриб чиқишга мажбур қилиши мумкин, чунки клубнинг бошқа юлдузлари ҳам Винисиусдан ўрнак олиб, маошларини оширишни исташлари эҳтимоли бор.

Аввалроқ Винисиуснинг шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган эди. Жорий мавсумда форвард барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.


Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›