"Реал" Мбаппенинг хариди борасидаги режасини 2021 йилга қолдирди

Alisher
7 апр 2020, 18:50
"Реал" раҳбарияти ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени келаси трансферлар ойнасида харид қилмайди.

Хабарларга кўра, мадридликлар француз футболчиси борасидаги режага 2021 йилнинг ёзида қайтишади, клуб ўша пайтда молиявий тарафдан ўзини ўнглаши режалаштирилган.

Бундан ташқари, инқироз сабабли Мбаппенинг нархи 200 миллион евродан 140 миллион еврога қадар тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўйинчининг парижликлар билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS