

Мадридликлар франциялик футболчи учун рақам ҳам тайёрлаб қўйишган. Унга Мбаппенинг кумири - Зидан тўп тепган 5-рақам берилади. Мбаппеда шунингдек 19 ёки 23-рақамларни танлаш имкони бор.
Айни пайтда бешинчи рақамда Хесус Вальехо тўп тепмоқда. Агар испаниялик футболчи рақамни Килиан учун бўшатиб беришни истамаса, клуб муқобил вариантларни кўриб чиқади.



