

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабон Андрей Лунинни ўзида сақлаб қолмоқчи ва у учун янги шартнома тайёрлади. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2025 йилнинг июнигача амал қилади. "Қаймоқранглилар" футболчига янги битим таклиф қилишга ва уни узоқроқ муддатга клубда қолдиришга тайёр.
25 ёшли посбон ушбу мавсум барча турнирларда 26 та ўйин ўтказиб, шулардан 12 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.



