"Реал" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда

Alisher
22 дек 2021, 11:06
"Реал" мавсум сўнггида мудофаа марказини кучайтирмоқчи.

Мадрид клуби шу сабаб "Ливерпуль" ҳимоячиси Жо Гомезни кузатмоқда. 

24 ёшли англиялик футболчи жароҳати сабаб жорий мавсум 9та ўйинда майдонга тушди.

Олдинроқ маълум бўлганидек, "Реал" шунингдек ҳимоячилар Антонио Рюдигер ("Челси"), Жюль Кунде ("Севилья") ва Пау Торрес ("Вильярреал")га қизиқмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail