"Реал" жароҳат олган Алаба ўрнига ҳимоячи сотиб оладими?

Aslanov Jasurbek
19 дек 2023, 01:50
"Реал" Давид Алаба ўрнига ҳимоячи сотиб олмайди.

Алаба "Вильярреал"га қарш ЛаЛига ўйинида (4:1) жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан эди.

Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" раҳбариятининг режалари ўзгаргни йўқ - "Реал" жароҳат олган Эдер Милитао ва Алаба ўрнига ҳимоячи сотиб олмайди.

Агар раҳбарларнинг фикри ўзгармаса, мавсум охиригача "Реал" ҳимояси марказида Антонио Рюдигер ва Начо Фернандес ўйнайди. Шу билан бирга бу позицияда Орельен Чуамени ҳам ҳаракат қилиши мумкин.

"Қаймоқранглилар" ҳимоя марказини кучайтириш ҳақида ўйлашмаяпти. Айни дамда "Реал"дагилар чап қанот ҳимоясига Альфонсо Дэвисни олиб келиш устида бош қотиришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca