"Реал" Италия клубларига ҳимоячисининг нархини маълум қилди

Alisher
11 фев 2020, 11:24
"Реал" ўз ҳимоячиси Начо Фернандесни сотишга тайёр.

Испания терма жамоаси аъзосига Римнинг икки клуби, яъни "Рома" ва "Лацио" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга кўра, "Реал" Начонинг трансферидан камида 15 миллион евро ишлаб олмоқчи. Трансфер эса ёзда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лигада 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: corrieredellosport.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›