"Реал" ҳимоячиси Милитао белидан жароҳат олди

Alisher
13 окт 2021, 07:53
Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Эдер Милитао ЖЧ-2022 саралаш доирасидаги Колумбия (0:0)га қарши ўйинни охиригача етказа олмади.

"Реал" футболчиси ўйин якунланишига 20 дақиқа қолганда белидаги оғриқ сабаб баҳсни тарк этишга мажбур бўлди.

"Селесао" тиббий хизмати марказий ҳимоячининг белида жароҳат борлигини аниқлади.

Жароҳат жиддий эмас, аммо ўйинчидан қўшимча тестни ўтишни талаб қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo