"Реал" футболчиси: "Менга Италия ёқади, балки у ерда ўйнарман"

Alisher
13 ноя 2019, 11:29
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич А Серияда ўйнашни хоҳлашини айтиб ўтди.

"Менга Италия ёқади, А Серияни кузатиб бораман, чунки у ерда менинг терма жамоадаги кўплаб шерикларим ўйнашади. Италияликлар - фантастик одамлар. Италия Хорватиянинг ёнида жойлашган, шу сабабдан ҳам биз ўхшашмиз.

Менга бу мамлакат ёқади, кўрамиз қачондир Италияда ўйнарман. Бу ҳақида гапиришни истамайман, чунки мен "Реал" ўйинчисиман. Ҳозирги вақтда мен келажагимни Мадрид билан боғлаганман", дейди Модрич.

Ярим ҳимоячининг "қаймоқранглилар" билан тузган амалдаги шартномаси 2020 йил июнга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com