"Реал" футболчиси жароҳат олди

Alisher
15 ноя 2019, 14:51
"Реал" ва Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес машғулотлар пайтида жароҳат олди.

"Хамес Родригес жароҳати сабаб машғулотларни эрта якунлади", - дея хабар бермоқда Колумбия терма жамоаси матбуот хизмати.

28 ёшли футболчи машғулотлар пайтида тиззасида оғриқни ҳис қилган. У тез орада чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Хамес жорий мавсум барча турнирларда 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/fcfseleccioncol