"Реал" етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи

Alisher
30 дек 2020, 15:11
"Реал" ҳужумчи Карим Бензема билан шартномани узайтирмоқчи.

Иккала томон ҳам ҳамкорликни давом эттиришни хоҳламоқда. Бенземанинг "Реал" билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.

Томонлар шартномани бир ёки икки йилга узайтирмоқчи. "Реал" у билан 2022 йилгача бўлган шартнома тузишга қарши эмас.

Бензема жорий мавсум Ла Лигада "Реал" таркибида 17та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 5та ассистга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Бензема "Реал"га 2009 йилда "Лион"дан ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS