

"Реал Мадрид" клуби Ла Лига 12-туридан ўрин олган "Эльче"га қарши ўйин учун ўз қайдномасини эълон қилди. Эътиборлиси шундаки Бензема, Бэйл, Вальверде ва Себальос каби ўйинчилар ушбу ўйинни ўтказиб юборишади.
Шу билан бирга, ушбу ўйинда Лука Модрич ва Иско каби жароҳатдан қутилган ўйинчилар майдонга тушишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Эльче"-"Реал Мадрид" ўйини эртага, соат 17:00 да бошланади.



