"Реал" дарвозабони апрель ойигача майдонга қайтмайди

Sherzod Nurmatov
23 фев 2024, 17:50
Тибо Куртуанинг қайтиш вақти маълум бўлди.

Мадриднинг "Реал" жамоаси асосий дарвозабони Тибо Куртуа жароҳатидан сўнг қачон сафга қайтиши маълум қилинди.

Хабарларга кўра, бельгиялик футболчининг хочсимон боғлами йиртилганидан кейин тикланиш жараёни яхшиланмоқда. Куртуа аллақачон жамоадошлари билан машғулотларни бошлаб юборган. Агар ҳаммаси режадагидек кетса, бельгиялик апрель ойида майдонга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда украиналик Андрей Лунин ва испаниялик Кепа Аррисабалага "Реал"нинг асосий таркибидан жой олиш учун курашмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano