

Мадридликлар ўйинчига йилига 10 миллион евро таклиф қилган ҳолда, ўйинчи билан ёзги трансфер ойнасида шартнома имзолашмоқчи.
Ҳимоячига шунингдек "Барселона" қизиқиш билдирмоқда, аммо каталонияликлар у билан маош борасида келиша олишмаяпти.
29 ёшли футболчи жорий мавсум "Челси" сафида 46та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 4та ассист қайд этди. Ўйинчининг "Челси" билан келишуви шу ёзда якунига етади.



