"Реал" Анчелоттини бош мураббийликка қайтармоқчи

Alisher
1 июн 2021, 08:38
"Реал" янги бош мураббий излаш ҳаракатига тушган.

Манбанинг хабарига кўра, "Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти "Реал" қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

27 майда Зинедин Зиданнинг бош мураббийликдан кетиши маълум бўлганди. "Реал" 2020/21 йилги мавсум Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллади.

Анчелотти "қироллик клуби"да 2013-2015 йиллар давомида ишлаган. "Реал" унинг қўл остида Испания Кубоги, Чемпионлар Лигаси ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/ellarguero