Расмий хабар: Сарри - «Ювентус» бош мураббийи

Narzulla Saydullayev
16 июн 2019, 18:18
Маурицио Сарри «Ювентус» бош мураббийи этиб тайинланди.

60 ёшли мураббий «Челси»ни тарк этди ва Турин клуби билан уч йиллик шартнома тузди.

Олдинроқ «Юве» мураббий учун 5 миллион фунт товон пулини тўлаши ҳақида хабарлар чиққанди.

«Челси»да италиялик бир мавсум ишлади. У бошчилигида клуб Европа лигасини ютди, АПЛда учинчи ўринни эгаллади ва Англия Лига кубогида финалга қадар етиб борди.

Сарри Италия А сериясида «Эмполи» ва «Наполи» клубларида ишлаган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: juventus.com