

"Россиялик маҳоратли ярим ҳимоячи Иван Соловьёв "Навбаҳор" билан тузилган шартномасини яна бир йилга узайтирди. Энди у 2020 йилги мавсумда ҳам "лочинлар" шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда "Навбаҳор" матбуот хизмати маълум қилди.
Якунланган мавсумда Соловьёв Суперлигада 24та ўйинда майдонга тушиб 1та гол урди ва 4та голли пас берди.
Бир кун аввал "Навбаҳор" бошқа бир россиялик легионер Александр Касьян жамоани тарк этгани ҳақида хабар берган эди.




