Расман: "Реал" посбони янги мавсумни ЛаЛиганинг бошқа клубида ўтказади

Eldor Akmurzayev
14 авг 2019, 01:47
«Реал» дарвозабони Андрей Лунин «Вальядолид» аъзосига айланди.

У 2019/20 йилги мавсумнинг охирига қадар ушбу клуб сафида ҳаракат қилади. 

Лунин ўтган мавсумни ҳам ижарада ЛаЛиганинг бошқа бир клуби «Леганес»да ўтказди ва 7 ўйинда қатнашиб, ўз давозасидан 7та тўп олиб чиқди. 

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли украиналик кипер жорий йили Польша яшил майдонларида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги (U-20) мундиалда терма жамоа билан зафар қучди ва мусобақанинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: instagram.com/realvalladolid