Расман: Патрик Шик - "Байер" футболчиси!

Mirjalol Normatov
8 сен 2020
Патрик Шик "Рома"ни "Байер"га ўзгартирди.

Унинг трансфер нархи 26,5 млн еврога баҳоланмоқда. Шартнома 5 йилга имзоланди.

24 ёшли чехиялик футболчи ўтган мавсумни "Лейпциг" таркибида ижарада ўтказганди. Бироқ ушбу клуб футболчи билан шартномани узайтиришни истамади.

Шик 3 йил аввал "Рома" футболчисига айланганди. Римликлар таркибида футболчи 58 ўйинда 8 гол урди. "Буқалар" сафида эса 10 гол уриш учун 28 учрашув етарли бўлганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal