

"ОКМК профессионал футбол клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ва ҳужум чизиғидаги тактик имкониятларни кенгайтириш мақсадида ўзининг собиқ легионери Сиаваш Ҳақназарийни ортга қайтарди.
Таъкидлаш жоизки, 2022-2023 йилги мавсумлар давомида эронлик ҳужумкор ярим ҳимоячи «кончилар» сафида ёрқин ўйин намойиш этиб, мухлислар меҳрини қозонишга улгурган эди. Ҳақназарийнинг сўнгги жамоаси Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби бўлиб, у Душанбе жамоаси сафида 13 та расмий учрашувда майдонга тушди ҳамда 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди", - деб ёзилади клуб баёнотида.




