Расман: "Нефтчи" "Насаф" ва "Навбаҳор" жамоалари собиқ аъзоси билан шартнома имзолади

Sherzod Nurmatov
25 янв 2024, 01:15
Жамоа янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади.

"Бугун тажрибали футболчи Хуршид Мухторов "Нефтчи" клуби билан шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоамиз ҳимоя қўрғонида харакат  қиладиган бўлди", – дейилади Фарғона жамоаси хабарида.

Маълумот учун, Хуршид Мухторов ўтган мавсумни Суперлига вакили Яйпаннинг "Турон" жамоасида ўтказди. Футболчи мавсум давомида жами 25 та учрашувда ҳаракат қилиб, 4 та гол урди.


Мухторов фаолияти давомида "Локомотив", "Навбаҳор", ОКМК, "Насаф", "Сўғдиёна", "Қўқон-1912" ва "Турон" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Аввалроқ футболчига "Бухоро" томонидан қизиқиш бўлаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›