Расман: Мирко Йеличич - "Олимпик" бош мураббийи!

Omonjon To`xtamirzayev
30 янв 2025, 19:52
Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

Янги мавсумни ПРО-Лигада ўтказадиган "Олимпик" жамоаси австралиялик тажрибали мутахассис Мирко Йеличич билан келишувга эришди. Бу ҳақида аввалроқ "Эшитдик-да" рукни орқали хабар бергандик. 

"59 ёшли мураббий бу йил жамоамизни бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушади. Еличич мураббий сифатида 3 маротаба Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган.

Мирко Йеличичга "Олимпик"даги фаолияти мобайнида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

"Олимпик"га ҳуш келибсиз, жаноб Йеличич!", - дейилади клуб хабарида.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: "Олимпик" ФК матбуот хизмати