

"Рома" Лукакуни "Челси"дан бир мавсумга ижарага олди, Рим клуби футболчи учун 5,8 миллион евро тўлади.
Ромелу "Рома"да 90-рақамни танлади.
Аввалроқ ҳужумчи "Интер"га қайтиши ёки "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган, бироқ музокаралар ижобий якун топмаганди.
Эслатиб ўтамиз, "Рома" бир неча кун олдин эронлик ҳужумчи Сердар Азмунни ҳам таркибга жалб қилган эди.



