

Бу ҳақда каталонияликларнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари хабар бермоқда.
Келишув беш йилга мўлжалланган бўлиб, футболчининг трансфер суммаси 120 млн. еврони ташкил этди. 28 ёшли франциялик ҳужумчи «матрасчилар» таркибида 257 ўйинда майдонга тушиб, 133та гол киритганди.
У мадридликлар таркибидаги 5 йиллик фаолияти давомида Европа Лигаси, Суперкубоги ҳамда Испания Суперкубоги титулларининг соҳиби бўлди.




