Рашид Ғофуров: “Легионерлар хизматидан фойдаланамиз. Пишур келмоқда”

Narzulla Saydullayev
11 янв 2016, 17:17
“Навбаҳор” устози жорий мавсум легионерлар хизматидан фойдаланмоқчи эканлигини, сайтимизга берган интервьюсида билдириб ўтди.

- Ҳа, бу йил хорижлик футболчиларнинг хизматидан фойдаланишни режалаштириб турибмиз. Бу борада айни дамда музокаралар кетмоқда. Мухлисларгимизга “Бунёдкор”даги фаолияти орқали яхши таниш бўлган ҳужумчи Олександр Пишур насиб қилса бу йил “Навбаҳор”да ўйнайдиган бўлиб турибди. Унинг агенти Сефер Алибоев илгари Наманганда ўйнагани боис жамоамизга бефарқ эмас. Шу боис у киши бизга ёрдам тариқасида Пишурни олиб келишимизда кўмаклашмоқда. Насиб қилса 15 январдан йиғинимиз Тошкентга кўчади. Шунда украиналик футболчи ҳам сафимизга келиб қўшилади.

- Ундан ташқари яна хориждан икки нафар футболчини келиши кутилмоқда. Агентлар бизга тавсия қилишди. Уларнинг бирини кўрганман, Касянов. Улар олдин келишсин, гаплашамиз ва маъқул келса шартнома имзолаймиз.

 - Албатта легионерларнинг келиши энг аввало маблағга бориб тақалади. Лекин раҳбарият билан бу борада гаплашганимизда, қўллаб-қувватлашини билдирган. Шу боис савияси юқори ва ёрдами тегадиган ўйинчиларни олиб келишни ўйлаяпмиз. Агарда ушбу легионерларни қўлга кирита олсак, ўйлайманки камида ўтган йилги натижани такрорлай оламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia