Ракитич таклифни рад этди

Aslanov Jasurbek
21 авг 2018, 17:12
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартирмоқчи эмас.

Унда ПСЖдан таклиф бор, аммо 30 ёшли футболчи "Барселона"да қолмоқчи. Клубдагилар унга ишонч билдиришмоқда ва Ракитич билан янги битим борасида келишиб олишди.

Футболчи ва "Барса" ўртасидаги битим 2021 йилнинг ёзида якунланади. Шартномадаги товон пули 125 млн евро.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›