

Рафиньянинг сўзларига кўра, Хави унга қимматли маслаҳатлар берган. Акс ҳолда, ўйинчи бошқа жамоада ўйнаган бўларди.
"Агар Хави бўлмаганда, бу ерда ўйнамаган бўлардим. Хави "Барселона"да ўзимни намоён қила олишимга кўндирган", — деди бразилиялик.
Рафинья 2022 йилдан бери "Барселона"да ўйнамоқда. Футболчи жорий мавсум 34та ўйинда 23та гол урди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



