"Қўқон-1912" - "Насаф". Чипта харид қилишга шошилинг!

Narzulla Saydullayev
24 авг 2016, 15:49
26 август куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида, мамлакатимизнинг номдор жамоаларидан бири Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби – “Насаф” клуби меҳмон бўлади.

“Қўқон-1912” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги баҳс ҳар доим мухлислар ўртасида юқори даражадаги қизиқишга сабаб бўлиб келган. Бу сафарги баҳс ҳам ҳар икки жамоа учун муҳим аҳамиятга эга.

Ушбу учрашув учун чиқарилган чипталар “Марказий” ўйингоҳ кассаларида сотилмоқда. Чипталар доимгидек икки хил тоифада, 5000 ва 10 000 сўмдан сотилмоқда. Чипта харид қилишга шошилинг!

Барча ишиқбозларимизни “Марказий” ўйингоҳга чорлаб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›