Қатарда махсус чим ўстирилмоқда

Aslanov Jasurbek
20 дек 2018, 15:17
ЖЧ-2022 стадионлари қурилиши лойиҳасининг инженери Муҳаммад Аҳмад Қатарда биринчи марта қўлланиладиган технологиялар ҳақида гапириб берди.

"Спорт иншоотларини қоплаш учун чимни ўрганувчи махсус марказ яратдик. У ерда қаттиқ намлик, турли об-ҳаво шароитлари, Қатардаги қишки ва ёзги мавсумга дош бера оладиган ўт ўстириш учун тажрибалар ўтказилади.

Ёзда ҳаво ҳарорати 40 даражагача етади, стадион ичидаги ҳарорат эса 20 даражани ташкил қилади.

Тўғри, бошқа мамлакатлар тажрибасини ҳам ҳисобга оляпмиз, аммо биз яратадиган чим дунёнинг ҳеч бир нуқтасида қўлланилмагани бўлади ва у Қатар фермасида етиштирилади.

Шу билан бирга бирз "Ҳалифа" стадионидаги чимни тўлиқ алмаштириш технологиясини ҳам қўллаб кўрдик ва бу ишни 14 соат ичида амалга оширдик. Агар стадионда 24 соат ичида учрашув ўтказилмаса, биз стадион чимини тўлиқ алмаштиришимиз мумкин.

Бу технология ҳали янги ва бошқа мамлакатларда ишлатилмаган. Қатардаги жаҳон чемпионати бу нарса қўлланиладиган илк мундиал бўлади" - дейди Муҳаммад Аҳмад.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Р-Спорт