Пьянич "Барселона"га ўтишга рози бўлди

Alisher
8 май 2020, 16:07
Футболчи Ла Лигага йўл олади.

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич келаси мавсумда "Барселона" шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда итальян журналистлари хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, футболчи Каталония клубига ўтишга розилик билдирган. Тез орада томонлар битимга имзо чекишади.

Олдинроқ, "Барселона" Миралем Пьянич эвазига хавбек Артур Мелони "Ювентус"га юбориши ҳақида хабарлар янграган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: juvefc.com