ПСЖнинг жароҳатланган футболчилари 12 нафарга етди

8 ноя 2020, 09:10
Париж клуби Лига 1 10-тури доирасида “Ренн”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Мазкур баҳс давомида ПСЖ футболчилари — Тило Керер, Мойзе Кин, Идрисса Гейе ва Алессандро Флоренци бирин-кетин жароҳат олиб майдонни тарк этди.

Қайд этиш жоиз, аввалроқ парижликлар сафида қуйидаги футболчилар жароҳат олиб сафдан чиққанди: Килиан Мбаппе, Неймар, Мауро Икарди, Хуан Бернат, Марко Верратти, Пабло Сарабия, Преснель Кимпембе ва Юлиан Дракслер.

Шу тариқа Тухел жамоаси сафида жароҳат олганлар сони 12 кишига етди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sport Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›