

«Неймарнинг клуб машғулотларидан четлатилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон. У жароҳатини тиклаган ҳолда якка тартибда шуғулланмоқда. У ПСЖ футболчиси, унинг жамоа билан уч йиллик шартномаси борлиги ҳақида унутмаслик керак. У майдонга қайтишидан олдин, барчасини қайта таҳлил қилишимиз зарур бўлади. Агар мухлисларнинг унга кўрсатаётган норозилига ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳа Неймар хатолар қилди. Аввалроқ, у билан таниш бўлмаганман. Вақт ўтган сайин уни билиб бормоқдаман. Бироқ, чин дилдан ишонаманки, у ижобий тарихга эга яхши йигит. У қойилмақом футболчи. Барчага маълумки, клуб у билан келажаги борасида музокаралар ўтказмоқда ва ҳозирча бу борада ҳеч қандай янгиликлар йўқ», дейди Леонардо.



