ПСЖ ўз тарихида бундай кўрсаткични илк бор қайд этди

8 ноя 2020, 08:57
ПСЖ Лига 1 10-тури доирасида “Ренн” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Париж клуби Франция чемпионатида ўз тарихида илк бор кетма-кет 5 та ўйинда камида 3 та гол урган ҳолда ғалабага эришди.

ПСЖ октябрда “Анже”ни 6:1, “Ним”ни 4:0, “Дижон”ни 4:0 ҳамда “Нант”ни 3:0 ҳисобида таслим этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta