ПСЖ бразилиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
26 авг 2021, 10:20
ПСЖ "Эвертон" форварди Ришарлисонга қизиқмоқда.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, Париж клуби Килиан Мбаппе "Реал"га кетса, бразилиялик футболчининг трансферига киришади.

Ришарлисон ПСЖ ўйинчиси Неймар билан яқин алоқада. Шунингдек бу футболчининг парижликлар сафига ўтишга яқинлаштириши мумкин.

Бразилиялик футболчи ўтган мавсум "Эвертон" таркибида 40та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira