“ПСЖ” Бэйл учун курашмоқчи

Aslanov Jasurbek
25 июн 2017, 02:01
“ПСЖ” раҳбарияти “Монако” ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг трансферини амалга ошира олмаса, унинг ўрнига “Реал”дан Гарет Бэйлни харид қилмоқчи.

Парижликлар айнан уэлслик 27 ёшли футболчи учун қанча маблағ сарфламоқчи эканликлари номаълум. Аммо илгарироқ “ПСЖ” трансфер рекордини янгилаш мақсадида ҳам Бэйлни ўз таркибига қўшиб олиши мумкин.

Жорий мавсумда Бэйл Испания чемпионатининг 19 та учрашувида майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›