ПСЖ "Барселона"нинг таклифига рози бўлмади

Mirjalol Normatov
24 июл 2019, 23:40
ПСЖ ҳужумчиси Неймар ушбу ёзда "Барселона"га ўтмайдиган кўринади.

Парижликлар ўз футболчиси учун ягона таклифни "Барселона"дан қабул қилиб олган. Унда каталонияликлар Неймарнинг 40 миллион евро ҳамда Филиппе Коутиньо ва Иван Ракитичга алмашишни таклиф қилишган, деб хабар беради "Mundo Deportivo". Аммо ПСЖ учун Иван Ракитичнинг кераги йўқ, клубга эса биринчи навбатда пуллар керак.

Олдинроқ ПСЖ "Реал" томонидан Гарет Бэйлни Неймарга алмашиш борасидаги таклифига рад жавобини берганди.

Олдинроқ ПСЖ спорт директори Леонардо ҳужумчи Неймарнинг жамоадан кетиши эҳтимоли жуда паст эканлигини айтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo