Погба ва Марсьяль антиқа натижа қайд этишди

Mirjalol Normatov
20 сен 2018, 22:57
"Манчестер Юнайтед" футболчилари Поль Погба ва Антони Марсьяль ғаройиб натижа қайд этишди.

Opta хабарига кўра, илк марта еврокубокдаги бир учрашувда "Манчестер Юнайтед"дан иккита француз футболчиси рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бунгача бундай ҳолат бўлмаган эди.

Кеча "Юнайтед" ЕЧЛнинг 1-тури доирасида сафарда "Янг Бойз" жамоасини 3:0 ҳисобида таслим этди. Унда Погба 2 гол киритди. Марсьялнинг голига ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Opta