Погба жароҳатидан деярли қутулди, аммо МЮ учун ўйнашни хоҳламаяпти

Alisher
25 ноя 2019, 17:10
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба январда клубини ўзгартириши мумкин.

Франциялик футболчи жароҳатидан қутулмоқда ва у сабабли деярли 2 ой майдонга туша олмади. Погба эндиликда "Манчестер Юнайтед"да ўйнашни хоҳламаяпти.

Жамоа бош мураббийи Погбани ёзда қўйиб юбормаган эди, аммо бундай вазиятда у футболчини яхшироқ маблағ эвазига қўйиб юбориш масаласини кўриб чиқишга тайёр.

Погбага анчадан буён "Реал" қизиқмоқда. Олдинроқ, футболчи Зиданнинг асосий мақсадларидан бири эканлиги хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Cope