

"Биз ёмон ўйнадик. Яна нима дейиш мумкин. "Тоттенхэм" бу кеча ёмон эди. Агар ўйинни таҳлил қилсак, биз тўпни кўпроқ назорат қилдик ва улар билан бир хил вазиятлар яратдик. Лекин, гол уриш жуда қийин бўлди. Биз ўйинимизни кучайтиришимиз ва ниманидир ўзгартиришимиз керак. Ҳозир қийин дамларни ўтказаяпмиз, ўз ўйинимизни таҳлил қилишимиз ва жавоблар топишимиз лозим", - дейди Почеттино.



