Почеттино "Сити" бор гуруҳ ҳақида: "Барча ўйинларда ғалаба қозонмоқчимиз"

Aziz Tukhtamuradov
27 авг 2021, 09:13
ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино Чемпионлар лигаси қуръаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Гуруҳ босқичида парижликларга "Манчестер Сити", "Лейпциг" ва "Брюгге" рақиблик қилади. 

"Биринчи ўринни қўлга киритиш муҳим. Биз барча ўйинларда ғалаба қозонмоқчимиз, биз учун энг асосийси шу. 

"Манчестер Сити"га қарши ўйинлар доимо аҳамиятга эга, бу Европанинг энг яхши жамоаси. Аммо "Лейпциг" ва "Брюгге" ҳам майдонда бор кучини кўрсатади, бизга қийин бўлади", - деди Почеттино. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA