Пепе февраль ойи ўрталарида сафга қайтади

Narzulla Saydullayev
29 янв 2015, 09:29
«Реал» ҳимоячиси Пепе жароҳатини даволашда давом этади.
31 ёшли футболчи 15 январда Испания кубоги доирасида «Атлетико» (2:2) билан баҳсда қовурғасини синдириб олгач қайтиб майдонга тушмади.

Португалиялик футболчи ҳамон умумий гуруҳга қайтгани йўқ. У тахминан февраль ойи ўрталарида майдонга тушиши мумкин.

Marca нашрининг хабарига кўра, Пепе катта эҳтимол билан 19 февралда ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Шальке»га қарши учрашувда иштирок этиши мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru