Пеллегрини: "Ҳакам ҳақли равишда қизил карточка кўрсатди"
Aziz Tukhtamuradov
22 мар 2015, 12:29
"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэл Пеллегрини "Вест Бромвич"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Деярли бутун ўйин давомида бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилдик. Ғалаба осон қўлга киритилди. Четлатишга келадиган бўлсак, ҳакам "қизил"ни ҳақли равишда кўрсатди", - дейди "шаҳарликлар" бош мураббийи.