Педрининг тикланиш муддати узайди

Alisher
26 окт 2021, 09:48
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри жароҳати сабаб камида уч ҳафтани ўтказиб юборади.

18 ёшли ўйинчи якшанба куни бўлиб ўтган машғулотларда оғриқ ҳис қилган ва машғулотларни эрта тарк этган.

Кеча испаниялик тиббий кўрикдан ўтди ва жароҳат жиддийлашгани маълум бўлди.

Педри "Райо Вальекано", "Алавес", "Динамо" (Киев) ва "Сельта"га қарши ўйинларни ўтказиб юбориши аниқ.



Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS