Педри: "Тўп де Йонгда бўлса, мен хотиржамман"

Alisher
19 мар 2025, 19:44
"Барселона" марказий ярим ҳимоячиси Педри жамоадоши Френки де Йонг ҳақида фикр билдирди.

"Френки - ақлбовар қилмайдиган ўйинчи. Унда тўп бўлса, мен ўзимни мутлақо хотиржам ҳис қиламан, чунки у тўпни йўқотмаслигини биламан," - деди Педри.

Жорий мавсумда 27 ёшли нидерландиялик футболчи барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

"Барселона" эса 28 турдан сўнг 60 очко жамғарган ҳолда Испания чемпионати турнир жадвалида энг юқори поғонани эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Barca Times