"Пахтакор"нинг 40 ўйинлик мағлубиятсиз серияси барҳам топди

Narzulla Saydullayev
27 апр 2015, 21:24
Олий лиганинг 6-турида "Пахтакор" "Локомотив" меҳмони бўлиб 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу тариқа, "шерлар"нинг олий лигадаги 40та ўйинга етган мағлубиятсиз серияси тугади.

2013 йилги мавсумнинг сўнгги 10та учрашувида мағлуб бўлмаган "Пахтакор" 2014 йил 26та ўйиннинг ҳеч бирида ютқазмади. Бу йилнинг дастлабки 4та ўйинида ҳам жамоа мағлуб бўлмаган эди.

2013 йилнинг августида бошланган мағлубиятсиз серияга "Локомотив" барҳам берди. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia